“Милан” “Реал” футболчисини ушлаб қолди

Якунланган мавсумни “Милан” таркибида ўтказган “еал”нинг истеъдодли ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини А Серияда давом эттирадиган бўлди.

Маълумотларга қараганда, миланликлар бу футболчини ўз таркибида сақлаб қолиш бўйича мадридликлар билан келишувга эришган. Унга кўра, Диас яна бир мавсум ижара асосида тўп тепади ва келаси йилнинг ёзида “Милан” уни 25 миллион еврога трансфер қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Агар “Реал” Диасни ортга қайтармоқчи бўлса, “Милан”га 30 миллион евро тўлаши керак бўлади. Бу шартлар шартномада ўз аксини топган.

Ўтган мавсумда Диас миланликлар сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, еттита гол урди ва тўртта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!