"Милан" сафарда иродали ғалабага эришди

Бироз олдин Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган "Специя" ҳамда "Милан" жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди. 

Учрашувда миланликлар Даниэль Мальдини ҳамда Браҳим Диасларнинг голлари эвазига ғалабага эга чиқди. Мезбонлар таркибида эса Даниэле Верде ўз номини таблога ёздириб қўйди. 

Шу тариқа, "Милан" ғалабадан сўнг ўз очколари сонини 16 тага етказган ҳолда турнир жадвалида етакчиликни ўз қўлларига олди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!