"Милан" ва "Арсенал" бир футболчи учун рақобатлашади

“Милан” клуби ўз сафини “Брюгге” ярим ҳимоячиси Ноа Ланг билан кучайтирмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, кеча 22 ёшли нидерландиялик футболчи “россонерилар” техник директори Паоло Мальдини билан учрашиш учун клуб қароргоҳига келган. Томонлар ҳамкорликни “Сан-Сиро”да давом эттириши бўйича музокаралар ўтказишган.

Ўз навбатида “Брюгге” ҳам Ноа Лангни қўйиб юборишга тайёр. Аммо Бельгия клуби унинг трансфери учун 40 миллион евро сўрамоқда. “Милан”нинг бу борадаги асосий рақобатчиси Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳисобланади.

Ланг жорий мавсум “Брюгге” сафида жами 13 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!