"Милан"га қарши учрашувда Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? (Фото)

А Серия 11-турида "Рома" ўз майдонида "Милан"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган баҳсда миланликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб Златан Ибрагимович жарима зарбасидан сўнг ҳисобни очди. Кейин меҳмонлар дан Франк Кессье ҳисобни яна биттага оширди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада Стефан Эл-Шаарави битта гол урди. Аммо бу римликларга дуранг учун камлик қилди. Шуни ҳам қайд этиш керакки, "Милан" вакили Тео Эрнандес 66-дақиқада четлатилганди.

Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 80-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди.

Статистика билан шуғулланувчи whoscored.com нашри ушбу ўйинда ҳаракат қилган футболчиларга балл қўйди. 10-дақиқа майдонда тўп тепган ҳамюртимизнинг ўйини 6.1 баллга лойиқ кўрилди.

photo_2021-11-01_20-49-43

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Фарход Махкам
01/11/2021 23:21
Аввал хам айтганман хозир хам элдор ромага утиб хато килди унинг савияси эмас бу жой кет у ердан женоа сал яхширок эди аслида клас борасида италия чемпионати тугри келмайди