Миллатлар лигаси. 3-ўрин соҳиби маълум

Миллатлар лигаси доирасида Италия - Бельгия иштирокида 3-ўрин учун баҳс якунига етди. Мазкур ўйинда амалдаги Европа чемпионлари 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйиннинг 47-дақиқасида Барелла гол уриб, жамоасини олдинга олиб чиқди. 65-дақиқада Берарди пенальтидан унумли фойдаланиб, орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 87-дақиқада де Кетеларе ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 

Шундай қилиб, италияликлар Миллатлар лигаси бронза медали соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Испания - Франция ўртасидаги финал ўйини бугун Тошкент вақти билан 23:45да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!