Миржалол Қосимов: “Андижон” бизга етарлича қаршилик кўрсатди

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Андижон" ва АГМК (2:3) клублари ўртасидаги баҳсдан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Авваламбор юртимиздаги барча матбуот ва ОАВ ходимларини профессионал касб байрамлари билан табриклайман. Ўйин қизиқарли ва мухлисларга ёқадиган томошабоп тарзда ўтди.

Ҳар иккала жамоа ҳужумкор футбол кўрсатишга интилди. Ёрқин ва очиқ футбол кўрдик. Кескинлик юқори ва хавфли вазиятларга бой ўйин бўлди. “Андижон” бугун мезбон мақомида мезбонларга хос тарзда ўйнади ва бизга етарлича қаршилик кўрсатди. “Андижон”нинг мазкур ўйини сақланиб қолса, жамоа элитада қолишга қодир. Биринчи бўлимда ва иккинчи таймда ҳам ҳар иккала жамоада гол уриш учун етарлича вазиятлар юзага келди. Айниқса жамоамиз ўйин тақдирини аввалроқ ҳал этиб қўйиши ҳам мумкин эди. Баъзи вазиятларда омад юз ўгирган бўлса, баъзан рақиб дарвозабони жамоасини голдан қутқарди. Муҳими, керакли ғалабани қўлга киритдик. Ғалаба билан жамоамиз ишқибозларини табриклайман ва бугунги ўйин учун футболчиларимга раҳмат айтаман.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Ашуров Бахтийор
28/06/2021 11:32
Мухлис боб очиқ ўйин бўлди.

Минбар

Барча блоглар