Миржалол Қосимов:

Суперлиганинг 25-турида “Қўқон-1912” – АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якун топди. Беллашувдан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз учун жуда масъулиятли ўйин эди. Қолаверса, учрашув қизиқарли ва драматик тарзда ўтди. Нимагаки, бугун ғалаба қозонганимизда иккинчи ўринни ҳал қилган бўлардик. Афсус, ҳаёт давом этади. Ҳаммаси охирги турга қолди. Шунга қарамай, йигитлар охиригача курашишди. “Қўқон-1912” жамоаси ҳам яхши ҳаракат қилди. Иккала жамоа дарвозасига чиройли голлар киритилди. Менимча, мухлисларга ҳам маъқул келди, деб ўйлайман. Ҳақиқатан жуда жанговар ўйин бўлди. Кўп стандартлар бўлди ва курашларга бой ўтди. Охирида ғалаба қозонишимиз учун имкониятимиз бор эди. Касьянда 90-дақиқада қулай вазият бўлганди. Футболда шунақа, урсанг ютасан. Кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Тезроқ тикланишимиз керак. Олдинда Ўзбекистон Кубогида ярим финал кутяпти.

- Бугунги ўйинда ВАР бўлиши керак эди. Аммо техник сабабларга кўра ишламади. ВАРнинг йўқлиги учрашувга таъсир қилди деб ўйлайсизми?

- Йўқ бўлгани ҳам менимча яхши бўлди. Негаки, жозибадор ўйин бўлди. Фақат тўқнашувлар ва курашларда ўйин тўхтатилди. Ўйин темпи тушгани йўқ. Икки жамоа майдонга ғалаба учун тушгани кўриниб турганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар