ММА бўйича Марказий Осиё чемпионати финалчилари маълум. Бугун хал қилувчи жанглар бўлиб ўтади

  • 10 октябрь, 2021, 09:20
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, Нукус шаҳрида Марказий Осиё ММА Конфедерацияси (CAMMAC) ҳамда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси томонидан ҳаваскорлар ўртасида биринчи Марказий Осиё чемпионати ташкил этилган эди. Ушбу турнирда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Ўзбекистон терма жамоалари ҳар бир вазн тоифасида иккитадан иштирокчи билан қатнашмоқда. Ва яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, чемпионатда 10 та вазн тоифасидаги жанглар ўрин олган.

саммас_1

Кеча, тарихий чемпионатнинг тантанали очилиш маросимлари ҳамда саралаш ва ярим финал босқичларидаги жанглар ўз якунига етди ва финалчилар номи аниқ бўлди. Бугун, ушбу тарихий турнирнинг илк ғолиблари аниқланади. 

Қуйида, финал жангларининг жуфтликларини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

52.2 кг

Ерсултан Шакенбай (Қозоғистон) - Воҳид Зохидзода (ТожикистоН)

56,7 кг

Жамшид Тиллаев (Ўзбекистон) - Дастан Жакипбеков (Қозоғистон)

61.2 кг

Каби Саловат (Қозоғистон) - Еркебулан Бегасилули (Қозоғистон)

65.8 кг

Шукур Рустамов (Ўзбекистон) - Олжас Молдагалиев (Қозоғистон)

70.3 кг

Неъмат Асадов (Қозоғистон) - Юсуф Алиев (Озарбайжон)

77.1 кг

Богдан Пшебельский (Қозоғистон) - Мунис Мўминжонов (Ўзбекистон)

83.9 кг

Зокир Мамарасулов (Ўзбекистон) - Фариддун Шоназаров (Тожикистон)

93 кг

Ҳусан Раҳимов (Ўзбекистон) - Александр Вал (Қозоғистон)

-120.2 кг

Ҳасан Раҳимов (Ўзбекистон) - Азмуддин Вахобов (Тожикистон)

+120,2 кг

Ихтиёр Холмуродов (Ўзбекистон) - Асадбек Маннонов (Тожикистон)

Эслатиб ўтамиз, финал жанглари соат 15:00 дан старт олади. 

саммас1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!