ММА бўйича Марказий Осиё чемпионатига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди

  • 8 октябрь, 2021, 19:01
  • 0
  • MMA

Хабарингиз бор, эртага Нукус шаҳрида илк бора аралаш жанг санъатларининг ҳаваскор йўналиши бўйича  Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Мазкур турнир Марказий Осиё аралаш жанг санъатлари Конфедерацияси (CAMMAC) ҳамда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси ҳамкорлигида такшил этилмоқда.

Мазкур чемпионат аввалида Халқаро ММА федерацияси президенти Керрит Браун, Ўзбекистон ММА ассоциацияси биринчи вице президенти Шерзод Тошматов ва бошқа мутасаддилар иштирок этди ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан йўлланган саволларга жавоб қайтарди.

- Мазкур ташкил қилинаётган Марказий Осиё чемпионати ғолибларини навбатдаги босқичи қандай мусобақалар бўлади?

- К. Браун: Албатта, ушбу турнирда ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бироқ, улар учун жаҳон чемпионатига чиқиш имтиёзи бўлади, дегани эмас. Жаҳон чемпионатига ҳар бир мамлакат ўзининг кучли вакиллари билан ташриф буюради.

- Жаҳонда барибир ММАнинг профессионал йўналишига қизиқиш юқори, ҳаваскор йўналишни ҳам ушбу даражага чиқаришнинг имкони борми? Эҳтимол, бунинг учун IMMAF нинг (Халқаро ММА федерацияси) ўзига хос режалари мавжуддир?

- К. Браун: Биринчи навбатда ушбу йўналишнинг нуфузини ошириш лозим. Шунингдек, инсонларга бу йўналишда мавжуд қоидалар борлигини ва у қадар хавфли спорт тури эмаслигини сингдиришимиз лозим. Умуман олганда амалга оширса, бўладиган ишлар ва бу бирданига рўй бермайди. Мисол учун AIBA ни олайлик, уларда ҳам пасайиш ва кўтарилиш вақтлари бўлиб туради. Жаҳонда рўй берган баъзи муаммолар туфайли, бизда ҳам тўхталишлар бўлди. Шу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда баҳо бермаслигингизни сўраган бўлардим. Бу вақтинчалик ҳолат эди ва биз яна ўз ҳаракатларимизни бошладик.

- Профессионал йўналиш бу ўзига хос бизнес десак, янглишмаган бўламиз. Шу нуқтаи назардан, ҳозирда промоушенларнинг (UFC, “Bellator”, “One Championship”) нуфузи жуда юқори бўлиб кетди. Халқаро ММА ташкилотлари (федерация, ассоциация) эса бироз сояда қолаётгандек, балки уларга нисбатан таъсир кучини ошириш керакдир?

- К.Браун: Промоушенларнинг фаолиятига аралаша олмаймиз. Албатта, биз биринчи навбатда барча мамлакатлар билан алоқани яхши йўлга қўйишимиз лозим бўлади. Жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан яхши муносабатни ўрнатдик ва энди юртингизда бўлиб ўтадиган ММА кечаларини мунтазам кузатиб борамиз ва ҳамкорликда ишлаймиз.

- Навбатдаги CAMMAC доирасидаги турнир қачон ва қаерда бўлади?

- Ш. Тошматов: Биз ҳар қандай турнирни ўтказишдан хурсандмиз. Бунинг учун барча шароитлар бор. Шунингдек, жаҳон чемпионатини ҳам Тошкентда “Хумо” аренада ўтказиш ниятимиз бор.

- Бирор бир спорт турини ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш йўлида машҳур спортчилар иштирокида мастер-класс, семинар ва ўзига хос шоуларни ташкил қилиш ҳам қисман ўз фойдасини беради. Ўзбекистон ММА терма жамоасининг мураббийи бразилиялик эканлигини инобатга олган ҳолда, эҳтимол бразилиялик UFC юлдузлари Андерсон Силва, Антонио Силва, Жозе Алдо кабиларни таклиф қилиб, шундай тадбирлар ўтказиш ниятинглар бордир?

- Ш. Тошматов: Албатта, бундай тадбирлар ҳам ўз самарасини беради. Биз клублар иштирокидаги “7 Fighting Serius” турнирини ўтказамиз. Ўзбекистондаги 23 та клуб ғолиблик учун ўзаро баҳс юритади. Худди, боксда WSB турнирида “Uzbek Tigres” номини танлаб ва ушбу жамоани иштирокини йўлга қўйганимиздан кейин улар қанчалик машҳурликка эришганларидан хабаринглар бор. Айнан клублар ўртасидаги турнир ҳам ўз натижасини беради. Шунингдек, U1 турнирларини ҳам ўтказамиз ва уларга машҳур юлдузларни ҳам таклиф этамиз. Айнан улар иштирокида  мастер-калсс ва турли семинарлар ўтказишни ҳам режалаштирганмиз.

- ММАни Олимпиада дастуридан ўрин олиши ҳақида хабарлар ҳам пайдо бўлганди. Бу борада қандай фикрларни билдира оласиз?

- К. Браун: Халқаро олимпия қўмитаси ва Томас Бах билан яхши алоқадамиз. Бизнинг босқичма-босқич  амалга оширадиган ишларимиз мавжуд. Ўйлайманки, вақти келиб, ММА ҳам Олимпиада дастуридан ўрин олиши мумкин. Биз ҳозир ёшларимизга йўл очиб бермоқдамиз.

баъза1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!