Модрич “Манчестер Сити” таклифига жавоб берди!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоасига “Реал” билан шартномаси якунланаётган Лука Модрични қўшиб олиш истагини билдирган эди.

Хорватиялик ярим ҳимоячи бу чорловни қабул қилмади. “Олтин тўп” соҳиби “Қироллик клуби”нинг ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш бўйича таклифига розилик беришга қарор қилган.

36 ёшли футболчи юқори спорт формасини сақлаб турибди ва самарали ўйин кўрсатмоқда. Модрич жорий мавсумда 20 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
12/01/2022 20:11
Bravo modrich faqat gooooo real real

×