Моҳир тўпурар янги устозини мақтади

“Тоттенхэм”нинг энг ёрқин футболчиси Ҳарри Кейн жамоага бош мураббий этиб тайинланган Нуну Эшпириту Сантуни мақтади ва спорт директори вазифасига таклиф қилинган Фабио Паратичи ҳақида ҳам гапирди.

- Ҳар гал янги мураббий келганида  клубда ҳаяжон ҳукмронлик қилади. Нуну ажойиб менежер ва у буни “Вулверхэмптон”да ишлаганида исботлаб қўйди. Биз у билан Европа чемпионатидан кейин кўришамиз.

Мен Паратичи “Тоттенхэм”да қолишимни истаётгани ҳақида эшитдим. Бу менга илҳом бағишлайди. Кераклигингни билиш ёқимли. Янги  спорт директори билан ҳам тез орада яқиндан танишиб оламиз, - деди Ҳарри Кейн.

27 ёшли футболчи фаолиятини сорвинлар учун кураша оладиган жамоада давом эттирмоқчи бўляпти. Унинг трансфери учун Манчестер клублар 100 миллион фунт беришга тайёр. Бироқ, “Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви ҳужумчини қўйиб юборишга шошилмаяпти.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)