Европа чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Бельгия - Португалия учрашувида "қизил иблислар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Аммо жамоа юлдузи Эден Азар жароҳат олди ва 87-дақиқада захирага олинди.

Эденнинг клуб ва термадаги жамоадоши Тибо Куртуа унинг ҳолати ҳақида гапирди: "Азарнинг жароҳати қай даражада жиддий эканлигини билмайман. Бироқ у камида 10 кун ҳаракат қилмаслиги лозим. Мўжиза рўй бермаса, Эден учун Европа чемпионати якунланди", - деди Куртуа.

Испания чемпионати ўтган мавсумида "Реал" ярим ҳимоячиси 6 бор жароҳат олди ва атиги 21 учрашув ўтказди. Ушбу баҳсларда у 4 гол уриб, битта ассистга эришди. Умумий майдондаги дақиқалари эса 886 ни ташкил этади.

Маълумот учун, Бельгия ярим финал йўлланмаси учун Италия қарши майдонга тушади. Мазкур беллашув 3 июль куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар