Моуриньо авжида. У яна бир футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди!

“Рома “ бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибни тозалаш ғоясида қатъий турибди. Рим клуби ёзда ижарага берилган ўйинчилардан бир нечтасини сотиб юборди ва улар пойтахтга қайтмайдиган бўлди. Португалиялик мутахассис талаби билан январда ҳам бир неча футболчи клубни тарк этишга мажбур.

Аввалроқ, Гонсало Вильяр ва Борха Майораль Испания чемпионати вакили “Хетафе”га, Риккардо Калафьори А Сериянинг бошқа клуби – “Женоа”га, Брайан Рейнольдс “Андерлехт”га кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Энди Жозе Моуриньо таянч ярим ҳимоячиси Амаду Диаваранинг хизматларидан фойдаланмасликка қарор қилди.

Айни пайтда Гвинея терма жамоаси сафида Африка Миллатлари кубоги мусобақасида иштирок этиш учун “қора қитъа”га кетган ўйинчи келиши билан янги клубга ўтади. Моуриньо бу ўйинчига келажакда ҳам ўйин амалиёти берилмаслигини таъкидламоқда.

24 ёшли гвинеялик ярим ҳимоячига Испания чемпионатида жўяли таклиф бор. “Валенсия” уни мавсум охиригача ижарага олмоқчи.

“Рома” билан 2024 йилнинг ярмигача шартномага эга бўлган футболчи жорий мавсумда саккиз маротаба майдонга тушиб, битта голли пас муаллифи бўлди. Табиийки, бу кўрсаткичлар катта марраларни кўзлаётган Моуриньони умуман қониқтирмайди.

Transfermarkt портали Амаду Диаварани 10 миллион еврога баҳоламоқа.

1005646720-scaled_1

“Рома” бадавлат клуб таклифини рад этди

Таркибини сезиларли даражада кучайтиришга уринаётган “Ньюкасл” мутасаддилари Крис Смоллинг трансферини сўраб, “Рома”га расмий таклиф юборган эди.

Англияликлар 32 ёшли марказий ҳимоячини ўз юртига қайтариш учун 12 миллион евро миқдорида компенсаця тўлашга ҳам розилигини билдирган. Бироқ, “Рома”  кадрлар муаммосини инобатга олиб, ҳимояда ишончли ўйин кўрсатаётган Смоллингни қўйиб юбормайдиган бўлди ва “Ньюкасл” таклифини рад этди.

Крис Смоллинг жорий мавсумда 16 та учрашувда иштирок этиб, ўз вазифасини уддалашдан ташқари рақиблар дарвозасини уч маротаба ишғол қилган. Англиялик ўйинчи юлдузли даврларини “Манчестер Юнайтед”да ўтказганини яхши биласиз.

1590301166_smalling

Дзаньоло янги “жанг”га тайёр

“Рома” плеймейкери Николо Дзаньоло аввалги турда кичик шикастланиш туфайли “Ювентус”гат қарши учрашувни ўтказиб юборди.

Манбаларнинг маълумот беришича, 22 ёшли футболчи соғлиғини тўлиқ тиклаган ва якшанба куни “Кальяри”га қарши бўладиган учрашувга умумий гуруҳ машғулотларида тайёргарлик кўрмоқда.  

Шу ўринда, Рим клубида майдон марказида рақобат сезиларли даражада кучайди. Спорт директори Тьягу Пинто қишки трансферлар вақтида “Арсенал”дан Эйнсли Мэйтленд-Найлс ва “Порту”дан Сержиу Оливейрани олиб келишни уддалади.

Николо Дзаньоло жорий мавсумда А Серия ва Конференциялар лигаси доирасида жами 23 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учтадан гол ва ассист ёздириб қўйди.

3227375-66064768-2560-1440_3

Узоқ кутилган футболчи сафга қайтмоқда

Ёзда Европа чемпионатида оғир жароҳат олган Леонардо Спинаццола навбатдаги тиббий текширувдан ўтиши керак. Ана шу кўрикда шифокорлар 28 ёшли ўйинчи қачон майдонга чиқиши мумкинлигини аниқ айтади.

Ҳозир футболчи ўзини яхши ҳис қилмоқда. Шифокорлар рухсат бериши билан машғулотларни бошлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, тикланиш жараёни режадагидек кетмоқда ва бирор кутилмаган ҳолат юзага келмаса, Спинаццола 6 февраль куни “Женоа”га қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга тушиши мумкин.

AmOFU9R

Расман: Шомуродовнинг собиқ жамоаси “Рома”дан футболчи олди

“Рома” ҳужумчидан воз кечиб, янги футболчи трансферини эълон қилди!

Моуриньо шогирдларини кечирмади. “Рома” асосий таркиб ўйинчиларидан воз кеча бошлади!

 “Рома”да яхши янгилик!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!