Моуриньо “Барселона”ни бош оғриғидан қутқармоқчи

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳимоя чизиғини кучайтириш учун “Барселона” вакили Самюэль Умтитини олиб келмоқчи.

Франциялик футболчи каталонияликларнинг асосий таркибига кира олмаяпти ва бошқа жамоалардан бўлаётган таклифларни рад этиб келмоқда.

Моуриньо эса, Умтитини  январь ойининг ўзидаёқ ижарага олишни мақсад қилган.

28 ёшли футболчи “басрелона”га 2016 йили “Лион”дан олиб келинган. Бошида асосий таркибдан муқим ўрин олган ҳимоячи кейинги йилларда жойини рақобатчиларга топшириб қўйди. Каталония клубини қабул қилиб олган Хави ҳам бу ўйинчининг ихзматларига эҳтиёж сезмаяпти.

Умтити жорий мавсумда атиги бир марта майдонга тушиб, ўзини кўрсата олгани йўқ. Унинг “Барса” билан шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади ва трансфери атиги 2 миллион еврога баҳоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар