Моуриньо билан бу воқеа иккинчи маротаба содир бўлди

А Серия 16-турида Жозе Моуриньо бошчилигидаги "Рома" жамоаси "Интер"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Моуриньо бошқарувидаги клуб ўз майдонида бундан аввал бир марта рақибга 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган. 2018 йилнинг 27 августида Жозе қўл остидаги "қизил иблислар" "Тоттенхэм"дан "Олд Траффорд"да жавобсиз 3 та гол қабул қилиб олганди. 

Қайд этиш жоиз, Моуриньо 2019 йилдан 2021 йилга қадар "шпорлар" бош мураббийи сифатида ҳам фаолият олиб борди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!