Моуриньо дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Рубен Диаш ҳақида гапирди.

“Менимча, Диаш ҳозирда дунёнинг энг яхши марказий ҳимоячиси.

Рубен Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши билан бошқача тушунча ва рақобатбардошлик тажрибасига эга бўлди деб айтган бўлардим", - деди португалиялик мутахассис.

Ўтган мавсумда Диаш “Манчестер Сити” сафида жами 46 та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.  Унинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Рубен Диаш якунланган мавсум АПЛда мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!