Моуриньо энг паст баҳоланган Шомуродов ҳақида нима деди?

“Рома” сафар учрашувида “Женоа”ни мағлубиятга учратиб қайтди. Ўйин тақдирини ҳал қилган иккала тўпни Элдор Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган ганалик ёш ҳужумчи Феликс Афена-Гьян киритди. Кўп нашрлар ва статистика таҳлил марказлари ушбу баҳсда жами 75 дақиқа ҳаракат қилган Элдор Шомуродовнинг ўйини энг паст баҳолади.

Рим клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо DAZN вакилларига берган интервьюсида шогирдларининг аксарияти ҳақида фикр билдирди. Эътиборингизга ушбу суҳбатни ҳавола этамиз.

450830

- Учрашув қаҳрамони Феликсдан бошлайлик. У сизни қучоқлаш учун югуриб кетди. Ажойи ҳолат, шундай эмасми?

- Мен унга 800 еврога бутса олиб беришни ваъда қилгандим. Брендини айтмайман. У менга шуни эслатиш учун югуриб келди. Энди олиб бераман.

- Биринчи бўлим натижасиз бўлди...

- Ҳа, биринчи бўлимда яхши ўйнаб, устунлик қилдик, лекин бари бесамар бўлди. Доим ўйинни назорат қилиш ва тўпни эгаллаб туришга уриндик. Ҳамма яхши ўйнади, айниқса, Генрих Мхитарян бу позицияда фантастик даражада ўзини кўрсатди. Улар ўйиннинг иккинчи ярмида ўз дарвозасига жуда яқин ўйнади ва бизга ҳужум уюштириш учун жой камлик қилди. Шу паллада бунақа ўйинга Феликс тўғри келади, деган фикр уйғонди. У жисмонан бақувват ва хавфли вазиятлар ярата олади. Мен уни айнан мана шу хусусияти туфайли “Милан” ва “Кальяри”га қарши баҳсларда майдонга туширган эдим. Бу гал ишончимни оқлаб, жамоага ёрдами тегди.

- Сиз Феликсни биринчи бор кўрганингизда, нималарни ўйлагансиз?

- Примаверада ўйнайдиган футболчилар ёнимиздаг синтетик майдонда шуғулланади. Бизда майсали майдонлар кўп эмас. У мавсум аввалидан биз билан. Феликс рақиб жарима майдончаси ичидаги совуққонлиги билан мени ҳайратга солганди. Техник томондан етарли даражада кучли эмас, лекин жуда совуққон. Ҳаракатчанлиги ҳам юқори. Унинг ёшида бу катта гап.

 105945_m

- Эл-Шаарави ҳам жонини бериб ўйнади, умуман ҳамма бир жамоа бўлиб ҳаракат қилди...  

- Феликс ўйин динамикасини ўзгартирди. Элдор Шомуроов гол урмаган бўлса-да, кўп хавфли вазият яратишга уринди. Тэмми Абрахам ҳам худди шундай. Карсдорп жуда яхши ўйнади. Эл-Шаарави бор кучини берди, у ҳақиқий қанот ҳужумчиси. Феликс тушганидан кейин ҳаммаси юришиб кетди. Мен дуранг ҳақида ўйлай бошлагандим. Шундай зўр ўйин билан очко йўқотиш ачинарли бўларди. Биз “Венеция”га қарши ҳам яхши ўйнагандик. Салбий натижалар босим ўтказа бошлаган эди. Ўйинчилар ҳам буни ҳис қилишди.

- Янги модуль ва Дзаньолонинг таркибдан чиқарилиши...

- Таркиб 3 нафар ҳимоячи билан ўйнашга мослашмаган. Дзаньоло худди Перес сингари ўйнагани йўқ. Бизда учта ҳимоячи ҳаракат қилди, чунки чап қанотда ҳеч ким йўқ эди. Бу схемада Дзаньоло ўйнамайди. “Женоа” орқага чекиниб, дурангни ушлаб қолишни кўзлай бошлади. Ана шу паллада  Феликсни туширдим. Унинг голини бутун захира ўриндиғидагилар нишонлагани қувонарли ва ажойиб. Дзаньоло ўйнамаган бўлса ҳам хурсандчиликни баҳам кўрди. Демак у ўзини жамоанинг бир бўлаги, деб билади. У кейинги учрашувларда албатта ўйнайди.

- Шевченко ҳақида нима дейсиз?

- У менга ажойиб совға берди. Шевченко мен учун хурсанд бўлди. У ўз ишини яхши кўради ва албатта кўп ғалабаларга эришишига умид қиламан.

1637557341_roma3

“Рома” 13-турдаги ғалабасидан кейин очколари сонини 22 тага етказиб, бешинчи ўринга кўтарилиб олди. Энди Жозе Моуриньо шогирдлари А Сериянинг навбатдаги турида “Торино”ни қабул қилади. Бу учрашув 28 ноябрга белгиланган.

Унгача римликлар 25 ноябрда Конференциялар лигасида “Заря” футболчилари билан Римда куч синашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!