Моуриньо футболчиларни ўйнашга мажбур қиларди

“Челси”нинг собиқ футболчиси Энди Таунсенд “Челси”нинг ҳозирги бош мураббийи Томас Тухель ва айни пайтда “Рома”ни бошқараётган Жозе Моуриньонинг ўхшаш жиҳатлари борлигига урғу берди.

Таунсенднинг айтишича, Томас Тухель “Челси”га келганидан кейин кўп футболчиларнинг яхши сифатларини юзага чиқара олди. Ҳатто, бошқа мураббийлар жамоага кераксиз, деб билан айрим ўйинчиларни асосий таркибнинг ажралмас қисмига айлантирди. Бунга Антонио Рюдигер ва Маркос Алонсони мисол қилиш мумкин.

- Мен яқинда Жозе Моуриньо “Челси”га биринчи марта келган даврни эсладим. Жозе келиши билан жамоани уйғота олган. У ҳаммани қшлга олиб, футболчиларни ўйнашга мажбурлаган эди, - дейди Таунсенд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)