Моуриньо гранд жамоаларида қила олмаган натижасини

Хабарингиз бор, кеча Жозе Моуриньо бошчилигидаги «Рома» Конференциялар лигаси гуруҳ босқич илк тури доирасида Болгариянинг ЦСКА клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди (5:1). 

Ушбу ғалаба португалиялик мутахассис учун "бўрилар" лагеригаги кетма-кет олтинчи эришилган муваффақият ҳисобланади. Marca хабарига кўра, Моуриньо ўз фаолияти давомида биринчи маротаба мавсумда шу тариқа ажойиб кўрсаткичда старт олмоқда. Бунгача у ўзи бошқарган клубларда дебютни 6 та ғалаба билан бошламаган эди. 

58 ёшли португалиялик июль ойидан буён Рим жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият юритиб келади. Томонлар 2024 йил июнь ойи охиригача узоқ муддатли шартнома имзолашган.

Эслатиб ўтамиз, «Рома» келгуси учрашувини 19 сентябр куни сафарда «Верона»га қарши ўтказади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)