Моуриньо кутаётган юлдуз “Реал” билан музокара бошлади

“Бавария” ярим ҳимоячиси Корентен Толиссо Мюнхен клубини тарк этишга тайёргарлик кўрмоқда. Франциялик футболчини Жозе Моуриньо “Рома”га олиб келмоқчи. Бироқ Толиссонинг маоши Рим клубига оғирлик қилиши мумкин.

Қолаверса, 27 ёшли футболчига “Рома”дан қудратлироқ клублар ҳам оғиз солмоқда. AS нашрининг маълумот беришича, “Реал” бу ўйинчи билан музокараларни бошлаб юборди. Толиссо ҳам “Қироллик клуби”га розилик бергани айтилмоқда.

Энди масала “Бавария” раҳбарияти билан трансферни келишиб олиш қолди. Толиссони қишда олиш учун мадридликлар компенсация тўлаши керак бўлади. Агар улар ярим ҳимоячи ёзда эркин агентга айланишини кутадиган бўлса, вазият ўзгариб, Толиссога кўпроқ маош ваъда қиладиган рақобатчи клуб пайдо бўлиши мумкин.

Чунки бу футболчи “Рома”дан ташқари “Интер” ва “Тоттенхэм” нишонида ҳам турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!