Моуриньо “Манчестер Юнайтед”дан футболчи чақирди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоага ўзи истаган футболчиларни олиб келишга ҳаракат қилмоқда.

Португалиялик мутахассис янги жамоаси ҳимояси марказида Эрик Байини ўйнатмоқчи. Бу ҳимоячи 2016 йили “Вильярреал”дан “Манчестер Юнайтед”га ўтганидан бери ўйини қовушмаяпти. У асосий таркибга кира олмаяпти.

Моуриньо тажрибали ҳимоячига имкон беришга тайёр.

Манчестерликлар жамоага фойда келтирмаётган 27 ёшли ўйинчини 25-20 миллион фунт эвазига сотиб юборишни режалаштирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар