Моуриньо орзусидаги футболчини қўлдан чиқарди

Мёнхенгладбахнинг  “Боруссия” жамоасидаги ўйинлари билан гранд клублар нишонига тушган Денис Закарияга “Рома” устози Жозе Моуриньо ҳам қизиқиш билдирган эди.

Рим клуби бу футболчини қишки трансферлар вақтида олиш учун Бундеслига клубига таклиф юборишга ҳам улгурди. Бироқ, швейцариялик ярим ҳимоячига бошқа кучли клублар ҳам харидор бўлмоқда. Бунга унинг ёзда эркин агентга айланиши асосий сабаб бўлиб хизмат қилмоқда.

Закариянинг ўзи эса, “Рома”да кўра қудратлироқ жамоада тўп тепмоқчи. Маълумотларга қараганда, футболчи “Реал” ёки “Барселона” таклифини қабул қилмоқчи. Ҳозирча у бир қарорга келгани йўқ ва Испанияга кўчиб ўтиш имкониятини ўрганиб чиқмоқда.

Бундан ташқари, Закарияга “Арсенал”, “Манчестер Сити” ва “Ювентус”дан ҳам жиддий қизиқиш бўлмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар