Моуриньо ўзи етиша олмаган футболчига маслаҳат берди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо коронавирусга қарши эмланишдан бош тортган ва охир-оқибат шу касалга йўлиққан “Арсенал” ярим ҳимоячиси Гранит Жакага ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маслаҳат берди.

- Гранит, коронавирусга қарши эмлан ва ўзингни эҳтиёт қил, - деб ёзди Жозе Моуриньо Швейцария терма жамоаси сардори Жакага мурожаат қилиб.

Маълумки, Жозе Моуриньо ёзда швейцариялик тажрибали футболчини “Рома”га олиб келишни истаганди. Томонлар ўртасидаги музокара боши берк кўчага кириб қолгани боис, трансфер амалга ошмади.

Фаолияти давомида “Базель” ва “Боруссия М” жамоаларида тўп сурган Жака 2016 йилдан буён “канонирлар” шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг трансфери 22 миллион еврога баҳоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Humoyun Bo’riyev
04/09/2021 10:15
Assalomu alaykum, Yahyoxôja aka bilan qanday bog’lansam böladi?

Минбар

Барча блоглар