Моуриньо қишда "Рома"га қайси футболчиларни олиб келмоқчи? Улар орасида Шомуродовга рақобатчилар борми?

"Рома" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо давралар оралиғида жамоанинг ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра, португалиялик мутахассис аллақачон бу борада кўз остига олиб қўйган футболчиларни жамоа раҳбариятига маълум қилган. Моуриньонинг рўйхатида "Фейеноорд" ҳимоячиси Маркус Педерсен, "Боруссия" Мюнхенгладбах ярим ҳимоячиси Денис Закариа ва "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальос бор.

Айни дамда Педерсеннинг трансфер нархи 2 миллион, Закарияники 27 миллион ва Себальосники 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Рома” ортда қолган 10 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Бўрилар" ҳужумчиси ҳисобланган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов бу мавсум Италия чемпионатида ҳозирча 8 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!