Моуриньо “Рома”га “Манчестер Юнайтед” ўйинчисини олиб келади

“Рома” раҳбарияти Жозе Моуриньо талабига кўра, қишки трансферлар даврида “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далотни трансфер қилишга уриниб кўради.

Португалиялик ҳимоячи кейинги пайтда Сульшернинг ишончини қозона олаётгани йўқ. Далот ўтган мавсумни ҳам “Милан”да ижарада ўтказган ва А Серияда  ўйнаш тажрибасига эга. 23 ёшли футболчи миланликлар сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, бир жуфт гол урган ва жамоадошларига учта голли пас оширган.

Италиядаги муваффақиятли мақсумдан сўнг “Манчестер Юнайтед”га қайтган Диогу яна асосий таркибга киритилмади. Истеъдодли ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда атиги олтита учрашувда кўриниш берди холос.

Жозе Моуриньо “Манчестер Юнайтед”ни бошқарган йиллари ёш ҳамюртини 16 марта майдонга туширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!