Моуриньо Шомуродовга бир сўз билан таъриф берди!

“Рома” футбол клуби расмий инстаграм саҳифасида Элдор Шомуродов суратини жойлаб, “Элдорга бир сўз билан таъриф беринг”, деган пост жойлади.

Пост остига ёзилган изоҳлар орасида Жозе Моуриньонинг таърифи кўпчилик эътиборини тортди. Португалиялик мутахассис Элдор Шомуродовга бағишланган постга биргина сўз билан баҳо бериб, “ТОП”, деган изоҳ  қолдирди.

241192544_205083804872505_4233716726322306897_n

Маълумки, Элдор Шомуродовнинг Италиянинг энг машҳур клубларидан ҳисобланган “Рома”га ўтишида Жозе Моуриньонинг ҳиссаси катта. Маълумотларга қараганда, португалиялик мутахассис “Тоттенхэм”ни бошқарган даврда ўзбек ҳужумчисини ўз жамоасига таклиф қилишни истаган.

Моуриньо легионеримизни асосан терма жамоамиз сафидаги ўйинлари орқали кузатган. Қолаверса, 2020 йилнинг кузида “Ростов”дан “Женоа”га кўчиб ўтган ҳужумчимиз кучли бешлик чемпионатлари орасида ўзига хос мураккаблиги билан ажралиб турадиган Италия А Сериясига тез мослашди ва юқори салоҳиятини.

Гарчи аутсайдер жамоа сафига қўшилган бўлса-да, 31 та учрашувда саккизта гол уриб, битта голли пас оширди ва “Женоа”нинг  ўтган мавсумда 11-поғонага кўтарилишига муносиб ҳисса қўшди. Шомуродов кучли бешлик чемпионатларида гол урган биринчи ўзбекистонлик футболчи сифатида тарихда қолди.

Ҳамюртимизнинг “Женоа”даги ҳаракатлари, жамоавий ўйин борасида устун жиҳатлари Италиянинг етакчи клублари эътиборидан четда қолгани йўқ. Мавсум давомида легионеримизга “Ювентус”, “Милан” ва “Рома” клубларидан жиддий қизиқиш бўлди.

Элдор Шомуродовнинг Рим клубини танлашига кўпроқ Жозе Моуриньонинг унга бўлган эътибори сабаб эканини алоҳида таъкидлаш мумкин.

20081143_0_0_3073_1728_1920x0_80_0_0_65c3147f9292257cfb121a2bb2ea91a9

“Рома” раҳбарияти ўз олдига катта мақсадларни қўйган ва жамоани аввалги мавқеини тиклаб, Италиянинг энг кучли клублари қаторига қайтармоқчи. Яқинда Шомуродовнинг ўзи жорий мавсумдаги вазифа Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олиш ва жамоа илк маротаба иштирок этаётган халқаро турнир – УЕФА Конференциялар лигасида ғолиб чиқиш эканини айтди.  

Рим клуби хўжайинлари жамоа юқори ўринларга даъвогарлик қилиши ва мунтазам Чемпионлар лигасида қатнашиши учун бош мураббийликка Жозе Моуриньони олиб келди. Португалиялик мутахассис истаги асосида айрим футболчиларнинг жамоадан кетишига рухсат берилди, Моуриньо танлаган янги ўйинчилар эса ҳақиқатан жамоа ўйинини сезиларли даражада кучайтирганини кўриш мумкин.

Элдор Шомуродов ҳам янги жамоада ўзини кўрсата бошлади. Мавсум олди йиғинларидаги ўртоқлик учрашувларида “Бетис” ва “Ража Касабланка” жамоалари дарвозасини ишғол қилган ҳужумчимиз илк расмий дебютида “Трабзонспор”га ҳам гол уриб, мураббийлар ишончини оқлади ва мухлислар меҳрини қозонди.

А Серияда Моуриньо Шомуродовни асосан захирадан майдонга туширмоқда. Иккита учрашувда қатнашган легионеримиз қисқа вақт ўйнаган бўлса-да, битта ассистни амалга оширди, бир неча бор хавфли вазиятлар яратди.

3205633-65667928-2560-1440

А Серияда пешқадамлар сафида бораётган “Рома” навбатдаги учрашувни 12 сентябрь куни ўз майдонида “Сассуоло” жамоасига қарши ўтказади. Шомуродов ўтган мавсумда “Женоа” таркибида ўйнаган пайтда “Сассуоло” дарвозасини ишғол қилган эди. Бу гал ҳам Элдордан самарали ҳаракат кутиб қоламиз!

Остон Ўрунов ишончни йўқотдими?

Шомуродов ворислари. Марказий Осиёдан кимлар Европада ўйнашга қодир?

Шомуродов йўқолган қизчанинг топилишига сабабчи бўлди!

Абрахамнинг келиши “Рома”да кутилмаган муаммо чиқарди! Буни Шомуродовга таъсири борми?

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
БЕК ДАВРОН
10/09/2021 08:41
Eldor ga omad shu sabab Romani o'yinlarini intizorlik bilan kutyapmiz!!
Shunday o'yinchilarimiz safi ortaversin o'zbek desa g'ururlanasan
&
Турсун Ғани
10/09/2021 23:45
Элдор Супер ўйинчи. Жозе унга ТОП даража берган бўлса, биз учун Элдор СУПЕР. Олға Элдор.
Sattorov Xayriddin
10/09/2021 22:19
Insholox shunday businda birnchi taymimda kursak zur bulardi

Минбар

Барча блоглар