Моуриньо “Ювентус” чақирган ҳужумчини олади

Яқинда “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди билан боғланиб, уни Туринга таклиф этгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Энди “Рома” таркибини янгидан шакллантираётган Жозе Моуриньо ҳам аргентиналик тўпурарни ўз жамоаси сафида кўрмоқчилигини айтмоқда.

Мауро Икарди парижликлар таркибида рақобат кучли экани боис Маурисио Почеттинонинг режаларига кирмайди. Шунинг учун ҳам у ўзи ўрганган А Серияга қайтишни маъқул кўрмоқда.     

Маълумотларга қараганда, Рим клуби парижликларга Икардини кейинчалик 40 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан бир мавсумга ижарага олмоқчи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар