Моуриньо

Бугун Италия чемпионати 21-туридан "Рома" - "Ювентус" баҳси бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

"Lagazzettadellosport" нашри Жозе Моуриньо туринликлар билан беллашувда таркибда ўзгариш қилишини маълум қилди. Унга кўра португалиялик мутахассис ҳужумда Тэмми Абрахам ва Генрих Мхитарян тандемини майдонга тушириши тахмин қилинган.

Авваллари олдинги чизиқда Абрахам ва Дзаньоло жуфтлиги ҳаракат қилаётганди. Бу гал мураббий ҳужумчилардан бирини алмаштиришга қарор қилган. Аммо Моуриньода иккинчи таймда захирадан ўйинга қўшилаётган соф ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳам бор.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар