Моуриньонинг бу ҳужумчига ишончи қолмади

Ўтган мавсумда “Рома” тўпурари бўлган Борха Майораль бош мураббий Жозе Моуриньо ишончини қозона олмади.

“Реал”га тегишли бўлган ҳужумчи ижара муддати тугамай, январь ойида Мадридга қайтади. “Қироллик клуби” Майорални ортга қайтаргани билан унга асосий таркибдан жой бермайди.

“Реал” мутасаддилари 24 ёшли ҳужумчини “Фиорентина”га ижарага беришга рози бўлди. Маълумотларга қараганда,  флоренцияликлар Майорални икки мавсум давомида ўз сафида ўйнатади. Уларда кейинчалик ҳужумчини 20 миллион еврога трансфер қилиш ҳуқуқи ҳам бўлади.

“Фиорентина” асосий ҳужумчиси Душан Влаховични ушлаб қола олмаслиги мумкин. Борха Майораль эса айнан унинг ўрнини босиш учун олинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!