Моуринью А Серия рекордини янгилади

Италиянинг “Рома” клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Италия А Серияси рекордини янгилади. Бу ҳақда “Championat.com” нашри хабар берди.

Рим клуби А Серияси 7-турида “Эмполи” устидан ғалабага эришди (2:0). Шу тариқа 51 ёшли мутахассис бошқарган мезбон жамоанинг мағлубиятсиз серияси 42 ўйинга етди.

7-турдаги ғалабадан сўнг “Рома” 15 очко тўплаган ҳолда Италия чемпионатининг 4-поғонасига кўтарилиб олди. “Эмполи” эса 9 очко билан турнинг жадвалининг 10-ўрнини эгаллаб турибди. Жадвални “Наполи” клуби клуби бошқариб бормоқда. Неаполликлар ҳисобида 21 очко бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!