Муҳаммаданас Ҳасанов:

“Қўқон-1912” клубидан “Локомотив”га таклиф қилинган Муҳаммаданас Ҳасанов “темирйўлчилар” билан икки йиллик шартномага имзо чекди. Барча расмиятчиликлар ҳал бўлганидан сўнг “Локо” матбуот хизмати янги футболчининг фикрлари билан қизиқиб кўрди.

- “Локомотив” ҳақида фикрларингиз. Бизнинг клубга ўтиш жараёни қандай кечди?

- Авваламбор, барчангизни кириб келган янги йил билан табриклайман. Мавсум олдидан бир неча клублардан яхши таклифлар бўлганди. Барчасини кўриб чиқдим ва “Локомотив”нинг таклифини қабул қилдим. Бошқа клубларнинг раҳбарларига ҳам миннатдорчилик билдираман.

- “Локомотив” сиз учун алоҳида чорлов бўла оладими?

- “Локомотив”нинг ўйинларини анча вақтдан буён кузатиб бораман. Сўнгги йиллардаги совринлар барчасидан далолат. Албатта, бу мен учун алоҳида чорлов бўла олади. Айтишим мумкинки, “Локомотив”га ўтиш – фаолиятимдаги бурилиш нуқтаси бўлишини кутяпман.

хасанов1_1

- Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони таркибида ўйнаш қанчалик даражада босим беради?

- Ўзбекистон чемпионатида барча жамоаларда босим бор. Албатта, мухлислар “Локомотив”дан доимо юқори натижаларни талаб қилади. Шу сабабли бу ернинг ҳам босими бор. Буни тезроқ енгиб ўтишга ҳаракат қиламан.

- “Локомотив”даги рақобат ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар бир жамоада рақобат юқори даражада бўлади. Ҳаммамиз биламизки, рақобат футболчининг ўсишига сабаб бўлади. Бу доимо футболчининг фойдасига хизмат қилади.

хасанов2_1

- Ушбу мавсумда “Локомотив” таркибида ўзингизга қандай мақсад қўйгансиз?

- “Локомотив” билан юқори ўринларни қўлга киритишим керак. Клуб раҳбарияти футболчиларга қўйилаётган вазифаларни ўзгартирмайди. Шу сабабли ушбу мавсумда юқори темпда ўйин кўрсатишни истайман.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар