Мундиаллар тарихидаги энг яхши футболчи кимлиги аниқланди. У Пеле ҳам, Марадона ҳам эмас

Бутун дунё бўйлаб мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилди ва унда жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши футболчи кимлиги аниқланди.

Сўровнома якунларига кўра Уругвай терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Альсидес Гижа мухлислар томонидан энг кўп овоз тўплади. Эслатиб ўтиш лозимки, у ЖЧ-1950нинг финал баҳсида Уругвай терма жамоаси сафида ғалаба тўпини киритган эди.

Маълумот учун, Гижа 2015 йил 88 ёшида вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!