Мураббийлар Мбаппени термадан кетказиб юборди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция терма жамоасини тарк этди. Ёш ҳужумчи 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Босния ва Герцеговинага қарши ўтказилган учрашувда оёғидаги оғриқдан шикоят қилиб, учрашувни охиригача ўйнай олмаганди.

Тиббий текширувлар Мбаппеда ҳеч қандай муаммо йўқлигини кўрсатди. Бироқ,  терма жамоа мутасаддилари футболчининг саломатлигини хавф остига қўйишни истамади ва уни жамоадан кетказиб юборди.

Шу тариқа, Мбаппе саралаш босқичида Украина ва Финляндия футболчилари билан бўладиган ўйинларни ўтказиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!