Мурат Гассиевнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди

Профессионал бокснинг биринчи оғир вазн тоифасида (-90,8 кг) собиқ жаҳон чемпиони Мурат Гассиев Александр Усикдан учралган мағлубиятдан сўнг, супероғир вазн тоифасида фаолиятини давом эттирмоқда.

Гассиевнинг (27-1, 20КО) навбатдаги жанги 22 июль куни Москвадаги "Динамо" аренасида германиялик Эркан Теперга (21-3, 3КО) қарши бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!