Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанг қиладиган кеча учун расмий постер эълон қилинди (фото)

Хабар берганимиздек, Муроджон Аҳмадалиев ўзига тегишли бўлган WBА ва IBF чемпионлик камарларини мажбурий даъвогар Ронни Риосдан ҳимоя қилади. 19 ноябрь куни Нью-Гэмпшир штатидаги "SNHU Arena"да бўлиб ўтадиган ва DAZN платформаси орқали транслация қилинадиган ушбу кечанинг асосий баҳси ўрта вазн тоифасида WBО чемпиони Деметриус Андраде ва Жейсон Куингли ўртасида бўлиб ўтса, асосий кадрни очиб берувчи тўқнашувда ўта енгил вазн тоифасида WBC чемпиони Хулио Сезар Мартинес МакУиллиамс Арроёга қарши рингга кўтарилади. Matchroom компанияси мазкур бокс оқшоми учун расмий постер эълон қилди.

IMG_20211004_200143_478

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)