Мухлисларга нисбатан ножўя сўзлар ишлатган Рўзиқул Бердиевга қандай чора кўрилди?

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчи ҳамда расмийларга нисбатан тартиб-интизом чоралари белгиланди.

Жумладан, Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги “Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувида “Сўғдиёна” жамоасининг бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин давомида бир неча бор ҳакамлар жамоаси қароридан ўз норозилигини қўпол тарзда билдирган. Учрашув якунидан сўнг эса “Насаф” жамоасининг 92-рақамли футболчиси Умар Эшмуродов билан ўзаро тортишиб қолиб оммавий жанжал келиб чиқишига сабаб бўлган. Бу эса учрашув якунидан сўнг мухлислар томонидан учрашув расмийлари ва футболчиларига ҳар хил буюмлар улоқтирилишига сабаб бўлган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Сўғдиёна” жамоаси вакиллари Улуғбек Бақоев ҳамда Баҳодир Насимов, шунингдек, “Насаф” клуби футболчиси Умар Эшмуродовлар 2 та ўйинга дисквалификация қилиндилар ва уларга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичида “Сўғдиёна” — “Насаф” футбол клублари ўртасидаги учрашув вақтида “Сўғдиёна” футбол клуби мухлисларини мухлислик маданиятидан четга чиқиб, стадионга турли буюмларни улоқтиргани, стадион ва унга ёндош ҳудудларда тартибсизликлар келтириб чиқаргани, жамоа расмий шахслари томонидан стадионда тартибсизликлар келиб чиқишига сабаб бўлган ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Интизом кодексининг 5.4-бандларига мувофиқ “Сўғдиёна” футбол клубига нисбатан Суперлиганинг 25-тур доирасидаги “Сўғдиёна” — “Насаф” учрашувини томошабинларсиз ўтказиш интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Суперлигасининг 23-тури доирасидаги “Андижон” — “Насаф” учрашувида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўйиннинг 70-дақиқасида ҳакамлар жамоасидан ўз норозилигини билдириб, жамоани майдондан олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани, лекин бир неча дақиқалик музокаралардан сўнг у билан учрашувни давом эттиришга келишилгани, натижада Интизом кодексининг бир неча бандларини бузилгани аниқланди. Бундан ташқари, Рўзиқул Бердиев учрашувнинг 90+3 дақиқасида мухлисларга нисбатан ножўя сўзлар ишлатгани, ушбу ҳолат билан оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилик эътирозига сабаб бўлгани учун Рўзиқул Бердиев 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Қўмитага “Бунёдкор” футбол клуби томонидан хат келиб тушган. Унда “Бунёдкор” футбол клуби Суперлиганинг 22-тур доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” — “Бунёдкор” учрашувида “Навбаҳор лочинлари” жамоаси футболчиси Сардор Теляков учрашувнинг 19-дақиқасида рақиб ўйинчисига нисбатан ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, лекин бу вазиятда ҳакам Сардор Теляковга нисбатан ҳеч қандай огоҳлантириш ёки четлатиш қўлламаганлиги таъкидланган. “Бунёдкор” футбол клуби Тартиб-интизом қўмитасидан Сардор Теляков нисбатан тегишли чора кўришни сўраган.

“2021-йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”нинг 16.3-бандида белгиланган муддатда киритилмаган ҳамда учрашув қайдномасида қайд этилмаган шикоят ёки эътирозлар кўриб чиқилмаслиги қайд этилгани учун Тартиб-интизом қўмитаси “Бунёдкор” футбол клубининг мазкур шикоят хатини кўриб чиқилмаслигини лозим топади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
11/11/2021 18:52
Umar kim aytadi jamoa sardori deb. oddiy paletkaga uchdi. usha kuni Sugdiyonani yoqotadigan narsasi yuq. kubikdan chiqib ketdi. Nasimov sahna kurunish qilib berdi. Umar loh endamay gapermay chiqib ketsaydi jamoasini qiynap quymasdi. Sugdiyona ongli ravish qildiki. Husniddin jarohat olgan. Umarni ham uyin tizginidan chiqarsa u ham keyin uyin utkazib yuboradi. tasafur qiling yilni boshidan beri Husniddin Umar. asosiy sastav uyinchilari muhim pallaga yuq ikkalasi. va eng nozik joy himoyaga zahira farantidan qolib ketdi. Umar sani kim aytadi jamoa sardori deb. shunchalik ham ahmoq bulasanmi. hiylaga uchib jamoa qiynap quyding.

Минбар

Барча блоглар