МЮ етакчиларининг бош мураббий масаласида қарори аниқ

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқиши мумкин.

The Independent нашри хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчилари тактик хатоликлар учун мухлислар томонидан танқид қилинишлари адолатдан эмас, деб ҳисобламоқда.

Қайд этилишича, жамоа етакчилари Сулшернинг истеъфосини қўллаб-қувватлашга тайёр. Футболчилар янги мураббийнинг келиши худди ўтган мавсумда "Челси"да бўлгани каби жамоанинг натижаларини яхшилашга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Маълумот учун, ўтган 9 турдан кейин «Манчестер Юнайтед» АПЛ мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар