МЮ футболчилари сўзида турмаган Сульшерга бош кўтармоқда

“Манчестер Юнайтед”нинг бир гуруҳ футболчилари бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер уларга етарли берган ваъдасини бажармаётганига норозилик билдира бошлади.

Маълумотларга қараганда, норвегиялик мураббий бошланғич таркибга кира олмаётган Донни Ван де Бек, Антони Марсьяль, Жесси Лингард, Дин Хендерсон, Эрик Байи, Диогу Далот, Хуан Мата ва  Алекс Теллесга янги мавсумда ўзларини кўрсатишлари учун кўпроқ ўйин амалиёти тақдим этилишини ваъда қилган.

Сульшер эса ҳозирги таркиб жамоа олдига қўйилган вазифаларни бажара олмаётгани, мағлубиятлар кўпайиб кетганига қарамай, захирада имконини кутаётган ўйинчиларни майдонга туширмаяпти. Бу жамоа ичидаги муҳитга салбий таъсир қилмоқда.

Сульшер ишонч билдирмаётган ўйинчиларнинг аксарияти клуб раҳбариятидан уларни бошқа жамоага қўйиб юборишини талаб қилмоқчи.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар