МЮ футболчиси А Серия клубларига таклиф қилинди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Алекс Теллес ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин. 

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, бразилиялик ҳимоячи "қизил иблислар" сафини тарк этиши кутилмоқда. Алекснинг агенти мижозини "Интер" ва "Рома"га таклиф қилган. 

28 ёшли футболчи ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"га "Порту"дан кўчиб ўтган эди. Теллеснинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. Келишув томонларнинг розилигига кўра яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

2020/21 йилги мавсумда ҳимоячи 24та ўйинда майдонга тушиб, ўз номига 4та ассист ёздириб қўйган. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар