МЮ ҳужумчиси Ла Лига гранди сафига ўтади

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, франциялик футболчига "Севилья"дан қизиқиш бор. Андалусияликлар аллақачон Марсьяль трансфери юзасидан расмий таклиф билан чиққан. Ла Лига турнир жадвалида 2-поғонада бораётган жамоа савияли ҳужумчига эҳтиёж сезмоқда.

Катта эҳтимол билан, 26 ёшли форвард мавсумни Ла Лига клубида якунлайди. Чунки "қизил иблислар" таркибида унга етарлича ўйин амалиёти тақдим этилмаяпти.

Жорий мавсум Антони Англия Премьер-лигасида 7 учрашувда майдонга тушиб, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×