МЮ икки супертрансферга тайёр

“Манчестер Юнайтед” тез орада иккита трансферни ҳал қилади. Уле-Гуннар Сульшер “Реал” ҳимоячиси Рафаэль Варан ва “Атлетико” вакили Киран Триппьерни кутмоқда.

“Атлетико” раҳбарияти 30 ёшли англиялик футболчини 18 миллион фунт эвазига юртига қайтиб кетишига рухсат берадиган бўлди. Бу трансферда Триппьерни Англияга қайтиш истаги муҳим аҳамият касб этди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган эди.

“Реал”дан кетишга қарор қилган Рафаэль Варан  манчестерликлар билан шахсий шартнома борасида келишувга эришди. МЮ бу трансферни якунлаш учун 28 ёшли футболчи учун 50 миллион фунт миқдорида компенсация тўлаши керак бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар