МЮ: Катта трансферга бир қадам қолди

“Манчестер Юнайтед” ўзи орзу қилаётган “Боруссия” етакчиси Жейдон Санчони қўлга киритишга жуда яқин турибди.

Аслида томонлар бу трансферни 75 миллион фунт эвазига ҳал қилишга келишиб олгани айтилмоқда. Бироқ,  дортмундликлар манчестерликлардан бу суммага 6 миллион фунт ва 2,5 миллион фунт миқдорида бонус қўшишни талаб қиляпти.

Агар МЮ хўжайинлари умумий ҳисобда 8,5 миллион фунтнинг баҳридан ўтолса, Санчо келаси мавсумни “Манчестер Юнайтед” таркибида бошлайди.

Шунингдек, Санчонинг ўзи манчестерликлар билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришиб бўлган ва томонларнинг бир қарорга келишини кутяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар