МЮ ўз уйида дуранг ўйнади. Таунсенддан Роналдуга "салом!"

Англия Премьер-лигаси 7-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" учрашуви якунига етди. 

Дастлаб, Антони Марсьяль ҳисобни очган бўлса, Андрос Таунсенд мувозанатни тиклади. Эътиборлиси, англиялик футболчи голини Роналду услубида нишонлади. Бу пайтда Криштиану эндигина захирадан ўйинга қўшилганди.

Шу тариқа, очколари сонини 14 тага етказиб олган жамоалар онлайн жадвалда мос равишда 2 ва 3-ўринларга жойлашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!