МЮ “Реал” юлдузига катта маош ваъда қилди

EL Nacional нашри “Манчестер Юнайтед” жорий мавсумда “Реал” сафида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган Винисиус Жуниорга харидор бўлаётгани ҳақида ахборот тарқатди.

Манбанинг таъкидлашича, манчестерликлар бразилиялик ҳужумкор футболчини ўз сафига қўшилишга кўндира олишига жиддий ишонч билдирмоқда.

Англияликлар Винисиус Англия премьер-лигасига кўчиб ўтиши учунга унга йилига 16 миллион евро таклиф қилмоқчи. Айнан юқори маош ёш футболчини Мадридни тарк этишга кўндириши мумкин. Чунки, мадридликлар молиявий инқироз давом этаётган паллада бир футболчига катта маош тўлай олмайди.

Винисиуснинг “Қироллик клуби” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган ва унинг трансфери 50 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!