МЮда инқироз. Погба Сульшерни ҳақорат қилди

“Манчестер Юнайтед” Англия чемпионатининг тўққизинчи турида ўз майдонида “Ливерпуль”дан 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради.

Ўйин давомида мезбон жамоа юлдузи Поль Погба 60-дақиқада қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

Daily Mail нашри тарқатган маълумотга қараганда, франциялик ярим ҳимоячи учрашувдан кейин жамоани қийин аҳволга солиб қўйгани учун жамоадошларидан узр сўраган, бироқ бош мураббий Уле-Гуннар Сульшерни ҳақорат қилган.

Аксарият мутахассислар Сульшер таркибдаги машҳур футболчиларни бошқара олмаётганини таъкидламоқда.

Поль Погбанинг манчестерликлар билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Клуб хўжайинлари франциялик футболчини янги битимга кўндира олмаяпти. Погбанинг ўзи ёзда “Реал”га ўтмоқчи экани айтилмяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар