МЮни Рангникдан Почеттино эмас, бошқа мутахассис қабул қилиб олади

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоани улкан ғалабалар сари етаклай оладиган мураббий қидирмоқда. Ҳозирча, жамоани Ральф Рангник мавсум охирига қадар бошқарадиган бўлган. Кейинчалик клуб мутасаддилари унга бошқа лавозим бермоқчи.

Германиялик мутахассис агар бош мураббий сифатида қолмаса, ёзда премьер-лиганинг бошқа клубида ишлашга ҳам тайёрлигини билдирди.

Goal нашри “Манчестер Юнайтед”ни ёзда қайси мутахассис қабул қилиб олишини аниқлаганини ёзмоқда. Манбанинг таъкидлашича, клуб хўжайинлари жамоани бошқаришни “Аякс”ни муваффақиятларга илҳомлантириб келаётган Эрик тен Хагга топширмоқчи.

Аввалроқ, ёзда ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино олиб келиниши айтилганди.

Манчестерликлар Эрик тен Хаг қўлостида “Аякс” чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида олтита баҳснинг барчасида ғалаба қозонганидан ҳайратга тушган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар