МЮнинг асосий ҳимоячиларидан бири ЕЧЛда 2та ўйинни ўтказиб юборади

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2 та учрашувини ўтказиб юборади.

Гап шундаки, англиялик футболчи ЕЧЛ гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган "Янг Бойз"га қарши ўйинда ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланган ва майдондан четлатилган эди. МЮ эса ушбу баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган.

Энди "қизил иблислар"нинг асосий ҳимоячиларидан бири бугун гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган "Вильярреал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.

“Манчестер Юнайтед” – “Вильярреал” учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади. 

МЮнинг ЕЧЛдаги кейинги ўйини 20 октябрь куни "Аталанта"га қарши бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!