МЮнинг янги мураббийига трансфер учун пул ажратилади

“Манчестер Юнайтед”га эгалик қилувчи Глэйзерлар оиласи жамоани мавсум охиригача бошқаришга розилик берган Ральф Рангникка қишки трансферлар вақтида янги ўйинчиларни олиши учун маблақ берадиган бўлди.

Маълумки, Рангник мавсум якунланганидан кейин ҳам клубни тарк этмайди. У маслаҳатчи лавозимига ўтиб, клуб стратегиясини ривожлантириш бўйича иш олиб боради.

Ёзда “Манчестер Юнайтед” 120 миллион евро харажат қилиб, ўз сафига Криштиану Роналду, Рафаэль Варан, Жейдон Санчони қўшиб олганди. Шунга қарамай, аввалги мураббий Уле-Гуннар Сульшер жанговар таркибни шакллантира олмади.

Ральф Рангник қишки трансферлар вақтида марказий ярим ҳимоячи ава қанот ҳимоячисини сотиб олиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!