"Наполи" дарвозабони Ла Лига гранди сафига кўчиб ўтиши мумкин

Колумбия терма жамоаси ва “Наполи” клуби дарвозабони Давид Оспина Европанинг гранд клубларидан бирига ўтиши мумкин.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, 32 ёшли посбонга “Барселона” жиддий қизиқиб қолган. “Кўк-анор ранглилар” Оспинани асосий дарвозабон Марк-Андре тер Штегенга ўринбосар сифатига қарашмоқда.

Футболчининг трансфер ҳуқуқига эгалик қилувчи "Наполи" дарвозабонни сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Неаполликлар Оспинани шартномаси муддати тугаётгани сабабли сотмоқчи. Томонлар ўртасидаги келишув 2022 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Бундан аввалроқ Оспинага “Ювентус” ва “Аталанта”дан ҳам таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Оспина ўтган мавсум Италия чемпионатида жами 16 та ўйинда иштирок этди ва шуларнинг 6 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!