"Наполи" Кулибалини 60 миллион евродан камига сотмоқчи эмас

Италиянинг “Наполи” клуби марказий ҳимоячиси Калиду Кулибали ҳамон “Челси”нинг қизиқишлар марказида бўлиб турибди.

Қайд этиш лозимки, “аристократлар” ўтган ёзги трансферлар чоғида ҳам 26 ёшли сенегаллик футболчини ўз сафига қўшиб олишга қаттиқ ҳаракат қилган эди. Бироқ, якунда ушбу келишув амалга ошмай қолди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра скудетто учун кураш олиб бораётган неаполликлар етакчи футболчиларидан бирини 60-70 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.

Маълумот учун, Кулибали жорий мавсум А Сериянинг жами 8та учрашувида майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!